Бугун Светлана Тихановская украиналик журналист Дмитрий Гордон эфирида ҳарбий таҳдид, Лукашенконинг қиёфаси ва Беларусдаги вазият ҳақида гапирди.
“Лукашенко кучли етакчи имижини йўқотмоқда. Ҳатто унинг тарафдорлари ҳам унинг қийин вазиятга тушиб қолганини, доимо Кремлга бўйсунишга мажбур бўлганини кўришмоқда.
Буларнинг барчасини у халқи учун эмас, балки фақат ҳокимиятда қолиш учун амалга оширмоқда.
Энди у том маънода мамлакатимиз ҳудудини хориж армиясига ижарага бериб бормоқда. Бу унинг 2020 йилда олган ва уни ушлаб туришига ёрдам берган ҳарбий ёрдами учун тўловидир.
Лукашенко ўзининг суверенитет кафолати ва мустақиллигимиз ҳимоячиси сифатидаги имижини йўқ қилди”, – деди Светлана.