Канада ва Япония ҳам Россияга қарши санкциялар киритди

Бош вазирлар Жастин Трюдо ва Фумио Кисида ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олинганидан сўнг Россияга қарши санкциялар эълон қилди.

Канада бош вазири Жастин Трюдо кеча, 22 февраль куни Канада ҳукумати ўз фуқароларига ЛХР ва ДХР билан ҳар қандай молиявий фаолиятни тақиқлашини маълум қилди.

Япония бош вазири Фумио Кисида эса санкцияларга Японияда Россия облигацияларини чиқаришни тақиқлаш ва айрим россиялик шахсларнинг активларини музлатиш киради, деди.