Польша ҳукумати Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

Гап шундаки, Польша фермаларида ишчи кучи етишмаслиги туфайли резавор мевалар даланинг ўзида чириб кетяпти.

“Вазият жиддий. Биринчи навбатда, юк машинаси, трактор хайдайдиган ёки ўғит сепиш каби ишларни ўз зиммасига оладиган ишчилар етишмаяпти”, – дейди Польша Мева етиштирувчилар ассоциацияси президенти ва парламент аъзоси Мирослав Малишевский Radio Plus эфирига берган интервьюсида.

Сабаб – ўтган мавсумда резаворлар теримида қатнашган эркаклар, яъни украиналиклар, айни пайтда Украинадан чиқиб кетолмаяпти. Польша ҳукумати Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Муаммо шундаки, Украина фуқаролари учун виза талаб қилинмасди, Ўзбекистонликлар учун эса виза керак бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Польшада пандемия сабабли чегаралар ёпилиб, резавор меваларни йиғиш муаммо бўлганди.