Самарқанд вилоятида ташкил этилган сайёр қабуллар доимгидек, Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари бошчилигида (!)20 га яқин вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил этилган.
Мазкур қабуллар натижаси сифатида эса аҳолининг асосий ва доимий муаммолари суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бермаслик ҳолатлари бўйича шикоятлар келиб тушганлиги “аниқланган”. “Ҳудудгазтаъминот” масъулларига эса ноябрь ойи охиригача вилоятдаги истеъмолчиларни тўлиқ суюлтирилган газ билан таъминлаш, қиш вақтида газ узилишига мутлақо йўл қўймаслик бўйича қатъий топшириқ берилди. (амалга ошириш сифати эса бошқа масалар)
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ масъулларига бу борадаги мурожаатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича “аниқ муддатлар” белгиланди.
Ёғингарчилик мавсуми бошлангани туфайли Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари, Каттақўрғон шаҳридаги 2та маҳаллага ва Пайариқ тумани баъзи маҳалларининг ички йўлларига тош-шағал ётқизишга киришган бўлишса энг муҳими ёнгингарчилик даври келиши билан Пайариқ тумани Мустақиллик маҳалласидаги учта кўчага эса асфальт ётқизиш ишларини бошлаб юборган. (ёзда нега амалга оширилмаган десангиз унда сайёр қабул ташкил этилмаган эди вақти тўғри келмас эди ноябрь ойида эса асфальт ётқазиш вақти бўлмасада “бўлаверади”)
Фуқаро О.Самадовнинг мурожаатига кўра “ўзи яшаётган ҳудуднинг яъни Фарҳод қўрғонидаги йўл бўйи ноқонуний чиқиндихонага айланиб қолганидан шикоят қилган, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъуллари эса бу муаммога ечим топип қисқа вақтда махсус транспортлар олиб келиниб, йўл бўйидаги ноқонуний чиқиндихона бартараф қилинганлиги бўйича ҳисоботи берилмоқда.
Агар йўл бўйидаги чиқиндиларни олиниши ҳам мана шу сайёр қабулларга ва шунча казо-казо ташклотларнинг йиғилиши боғлиқ бўлиб қолган бўлса, аҳвол анча оғирлашиб қолмасидан бундай ишларга барҳам беришимиз керак.
Яхши хабарлар ҳам бор – ислом маърифатини халқона тилда тушунтириб берган асарлари билан нафақат Марказий Осиёда, балки бошқа минтақалардаги туркий давлатларда ҳам машҳур Сўфи Оллоёр ҳазратлари яшаган уй 2021 йилда реконструкция қилиниб, ободонлаштириладиган ҳамда уй-музей барпо қилинадиган бўлди.
Самарқанд вилоятида ташкил қилинган сайёр қабулларда 2 минг 87 нафар мурожаатчининг 2 минг 123 та масаласи кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 886 тасига жойида ечим топилди, 230 та мурожаат эгасига тушунтириш берилган бўлса, 1 мингдан зиёд мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинган.