10 ҳолатдан 9тасида одамлар телефонни қўлларига сабабсиз олишади.
Лондон Иқтисодиёт ва Сиёсатшунослик маркази олимлари томонидан ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, смартфон билан ўзаро “алоқалар”нинг 89 фоизини фойдаланувчилар ўзлари бошлаган, улар сабабсиз шунчаки, текшириш учун смартфонларни қўлларига олишган. Бу ҳақда BBC News тадқиқотга асосланиб ёзмоқда.
Тадқиқотда иштирок этган кўнгиллилар ўртача ҳисобда смартфонни 64 сония давомида ишлатишган, ярми эса – 23 сония давомида қўлларига олишган. Кўпинча улар WhatsAppга (22%) кирган, хабарномаларни текшириш ёки қулфланган экранда вақтни кўришга (17%), Instagram (16%) ва Facebook (13%)ни текшириш учун вақтларини сарфлаган. Жуда камчилик электрон почтага (6%) ва қўнғироқларга жавоб бериш (1%) учун смартфондан фойдаланган. Смартфонни ёқиш ўртасидаги ўртача оралиқ 291 сонияни ташкил этди (бу беш дақиқа оралиқ вақт дегани).
P.S.Савол бўлиши мумкин, шу тақдиқиқотни ўтказиш шартмиди? Таҳминимизча бундай тажрибаларни ўтказиш смартфонга боғлиқликни қандайлигини ўрганиш кейинчалик ишлаб чиқарувчи ва жамоатчилик билан ишлашда янги лойиҳаларни амалга оширишда тайёр қўлланма бўлиб асқотиши мумкин.