Туркияда янги жорий этилган чекловлар сайёҳларни мамлакатга боришдан қайтармоқда

20 ноябрдан бошлаб Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ янги чекловларни жорий этди. Улар деярли “all-inclusive” тизимдаги таътилга келувчилар учун ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлсаларда, аммо қисман квартираларни ижарага олувчи саёҳлар учун баъзи ноқулайликлар киритилди унга кўра: дам олувчилар шаҳарлардаги барча кафе ва ресторанлари энди соат 10:00 дан 20:00 гача ишлашини ҳисобга олишлари керак. Овқат фақат олиб кетиш ёки уйингизга ёки меҳмонхонангизга этказиб бериш учун сотилади.

 Шунингдек, Туркияда ҳозирда баъзи музейлар ишламаяпти. Жамоат жойлар учун ҳам баъзи ўзгартиришлар киритилган бўлиб, бу карантин қоидалари сайёҳларни Туркияга дам олишга бориш учун тўсқинлик кўрсатиши мумкин.

OneTwoTrip онлайн-хизмати томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, рус саёҳатчиларнинг 70 фоизи қишда ҳам мамлакатга боришга тайёр эканликларини билдиришган бўлса, 53 фоиз эса 20 ноябрда кучга кирган корхоналар фаолиятининг янги қоидалари туфайли режаларини ўзгартирганликларини билдиришган.