Япония ҳукумати танишиш хизматларига туғилиш даражасини ошириш учун маблағ ажратади.
2019 йилда Японияда янги туғилган чақалоқлар сони рекорд даражада пасайиб, 865 мингга етди. Шиддат билан кексайиб бораётган миллат узоқ вақтдан бери демографик муаммони ҳал қилиш йўлларини изламоқда.
Кўплаб японлар аксарият вақтларини ишга бағишлаган бўлиб, янги танишлар ортиришга вақтлари йўқ. Мамлакат аҳолиси ижтимоий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишади, бу ўзларининг ҳис-туйғулари ҳақида очиқ гапириш одат эмас, шунинг учун кўп одамлар ёлғизликдан азият чекмоқда.
Изоляциянинг юқори даражаси «кодокуши» атамасининг пайдо бўлишига олиб келди – бу одам вафот этганда ва унинг танаси бир неча кундан ёки ҳатто бир неча ойдан кейин топилган ҳодисани англатади.
Япония расмийлари аҳолига турмуш ўртоғини топиш ва оила қуришлари учун нейрон тармоқлардан фойдаланадиган танишиш дастурларини молиялаштирмоқчи. Маҳаллий компанияларни молиявий қўллаб-қувватлаш келаси йилдан бошланади, бюджетдан 19 миллион доллар ажратилиши белгиланган.
Дастурларда нафақат японларнинг ёши ва даромадлари, балки уларнинг севимли машғулотлари, қадриятлари, ижтимоий келиб чиқиши ва мақсадлари ҳам ҳисобга олиниши режалаштирилмоқда.
Агар чора кўрилмаса, Япония аҳолиси икки бараваридан кўпроқ камайиб кетиши ҳавфи мавжуд: 2017 йилда мамлакатда 128 миллион аҳоли яшаган ва аср охирига келиб японлар атиги 53 миллион кишини ташкил этиши мумкин.

Бироқ, ижтимоий-маданий антрополог Сачико Ҳоригучи, туғилиш сонини ошириш учун ёшларнинг иш ҳақининг пастлиги ишқий муносабатларга бўлган қизиқишнинг йўқолиши билан бевосита боғлиқ – турмуш даражасининг ошиши вазиятни тўғрилашга ёрдам беради. “Агар биз технология ҳақида гапирадиган бўлсак, сунъий интеллект роботлари уй ишларини ёки болаларни парвариш қилишнинг бир қисмини ўз зиммаларига олишлари фойдалидир”, деб қўшимча қилади доктор Ҳоригучи.
P.S.бу японларам ажойибда (!) бизда ойлик маоши ҳаминқадар бўсаям кўпайиб ётибмизу хоҳиш бўлиши кифоя.