Қозоғистон ҳудуди Россиядан совға бўлганми?

“Қозоғистон ҳудуди Россиядан совға”. Ушбу баёнот биринчи каналдаги кўрсатув эфирида россиялик депутат Вячеслав Никонов томонидан айтилди.

Унинг сўзларига: “Қозоғистон шунчаки, мавжуд эмас эди, шимолий Қозоғистон деган тушунчанинг ўзи йўқ эди. Улар жануб томонда мавжуд эдилар (яшаши назарда тутилмоқда). Аслида Қозоғистон ҳудуди Россия ва Совет Иттифоқининг ажойиб совғаси бўлган. Марказий Осиё мамлакатлари ерларида ҳам мураккаб томонлар мавжуд” (алоҳида мавзу сифатида қистириб кетган).

Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марат Сиздиқов депутатнинг ушбу баёнотига Россиянинг муваққат ишлар вакили Александр Комаров билан учрашув пайтида муносабат билдирди. Сиздиқов Никоновнинг сўзларидан ҳайратда эканлигини билдирган.

Охирги вақтлари россиялик сиёсатчиларнинг Қозоғистонга нисбатан тез-тез провокацион ҳужумлари кузатилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия томони томонидан бундай баёнотларга муносиб баҳо берилишини шунингдек, бундай баёнотларнинг олдини олиш чораларини кўришга чақирмоқда. Комаровга Ташқи ишлар вазирлиги позицияси ёзилган нота топширилган.

Бундай чиқишлардан сўнг “Россия дунёси” Қозоғистон билан дўстлик алоқаларини узмоқда дейилмоқда.

Ҳозирги вазиятда, Россия нафақат Ғарб билан, балки собиқ СССРнинг кўплаб давлатлари билан ҳам кескин муносабатда бўлиш нотўғри эканлиги, Россия сиёсий идораси ўз баёнотларида ва Россия телевидениесида, айниқса, постсовет мамлакатларининг ҳудудларида эфирга узатиладиган “биринчи канали”даги сиёсий чиқишларида жуда эҳтиёткор бўлиши керак.

Россияда баъзи журналистлар томонидан ҳам  “Русский Мир” жамғармаси раисини қайта сайлаш масаласини кўриб чиқиши кераклигини билдирилмоқда, чунки, юқорида каби чиқишларни назоратда ушлай олмаётган ва атрофдигиларда Россияга бўлган нафратни янада кучайиб кетиши бу ташкилотнинг вазифаларига зид келишини айтилмоқда.