Франция давлат хизмати вазирлиги пойтахт мериясини гендер тенглиги қоидаларини бузганликда айблаб, жарима солишни талаб қилди, деб хабар бермоқда Le Monde газетаси.
Энди шаҳар маъмурияти номутаносиб миқдордаги эркаклар ва аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаганлиги учун 90 минг евро жарима тўлаши керак. Департамент маълумотларига кўра, Париж мериясида 2018 йилда 11 нафар аёл ва 5 нафар эркак директорлик ва ўринбосарлик лавозимларига тайинланган.
Шундай қилиб, ҳозирги кунда асосий лавозимларнинг 69 фоизини аёллари эгаллаб турибди. Бу эса гендер тенгилигига тўғри келмаслиги айтилмоқда чунки, қонунга кўра, камида 60% га 40% гача, энг тўғрироғи жинслар мутаносблиги- тенг бўлиши керак.
Изоҳ ўрнида…
Париж раҳбари Анне Хидалго тегишли қарордан ғазабланмоқда, унинг фикрига кўра, бу жазо адолатсиз ва ҳатто хавфли ҳамдур.
“Биз аёлларни ишлашишини тарғиб қилишимиз керак, чунки бутун Франция бўйлаб аёллар жиддий орқада қолишмоқда ва паритетга эришиш учун тезликни янада оширишимиз керак”, деди шаҳар ҳокими.
P.S. Айни пайтда, Венгрия ҳукумати мамлакат Конституциясигаўзгартишлар киритишни таклиф қилди, унга кўра инсоннинг жинси туғилишидан бошлаб то умри мобайнида аниқланиши мумкин экан. Мана шунақа гаплар шу европаликлар жинслар борасида ҳеч бир тўхтамга кела олшмаяптида