Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон ва Қирғизистон учун иқтисодий ўсиш прогноз қилинмоқда

Жаҳон банки 2021-22 йилларга мўлжалланган иқтисодий ўсиш прогнозини эълон қилди. Унга кўра, Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон ва Қирғизистон учун иқтисодий ўсиш прогноз қилинмоқда.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, жаҳон иқтисодиёти 4 фоизга ўсиши мумкин. Аммо унинг ўсишининг асосий шарти – Ковидга қарши эмлашнинг муваффақияти билан белгиланган.

Бу йил ЯИМнинг пасайишига дуч келган ягона постсовет давлати – Белорусия. Аммо энг катта ўсиш Ўзбекистон иқтисодиёти – 4,3% ва Қирғизистон – 3,8% прогноз қилинмоқда.