Туркманистонда яна бир ажойиб “иш” бўляпти

Энди республика аҳолиси чўнтакларида қизилмия сиропини олиб юришлари (!) шарт.

Мўъжизавий қизилмия ҳар бир давлат ходими ёки ўқувчисининг биринчи тиббий ёрдам воситасида бўлиши керак. Фарап туманида бюджет ишчиларига “талаб қилинган тиббий ёрдам қутисиз ишга келишга рухсат берилмаслиги” ҳақида огоҳлантирилган.

Худди шундай талаблар мактаб ўқувчиларига ҳам тегишлидир.

Бунинг сабаби шундаки, декабрь ойи охирида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов қизилмия илдизи “коронавирусга қарши курашда самарали дори бўлиши мумкин” деган фикрни илгари сурган эди.

Аркадағ бир нарсани билса керакки, шундай  қизилмия илдизи ҳақида гап айтгандур ҳар холда маълумоти бўйича шифокор бўлса.