The Telegraphда берилган маълумотга кўра, Telegram АҚШда энг кўп юклаб олинган иккинчи дастурга айланди.
Мазкур ижтимоий тармоқнинг оммабоплигининг ўсишига сабаб, Parler дастурининг тақиқланиши, Трампнинг Твиттерда блокланиши ва WhatsAppнинг янги махфийлик шартлари таъсир кўрсатди.
Газетанинг ёзишича, 6 январдан бери мессенжер тахминан 545 минг марта юклаб олинган – бу бир ҳафта аввалги кўрсаткичдан уч баравар кўп. Телеграмдаги юкланишларнинг ўсишига WhatsAppнинг махфийлик сиёсатининг ўзгариши ҳам таъсир қилиши мумкин, деб ёзмоқда газета.