ЖССТ эксперт гуруҳи Хитойнинг Ухан шаҳрига етиб келди.
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир гуруҳ мутахассислари коронавирус сабабларини аниқлаш учун Марказий Хитойнинг Ухан шаҳрига етиб келишди. Ишга киришишдан олдин мутахассислар карантинга олинади», – дейилади CGTN телеканалида берилган ахборотда.
Хитойга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари миссияси келиши муносабати билан АҚШ давлат котиби Майк Помпео: “Хитой янги коронавирусга қарши курашиш учун зарур бўлган маълумотларни яширишда давом этмоқда”,- деди.
Помпео Пекинга “ЖССТ якуний ҳисоботининг ҳаққонийлигини таъминлаш учун вирус намуналари, лаборатория ҳужжатлари билан танишишига ва у ерда фаолият кўрсатаётган ходимлар, вирус ҳақида хабар берганлар билан чекланмаган ҳолда мулоқот қилишларига тўсқинлик қилмасликка чақирди. Хитой ҳукумати “Уханда содир бўлган воқеалар тўғрисида тўлиқ ва аниқ ҳисобот бериб туриши керак”, деб айтмоқда АҚШ давлат котиби. Помпеонинг сўзларига кўра, “COVID-19 пандемияси (янги коронавирус сабаб бўлган касаллик) нинг олдини олиш мумкин эди”. Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Хитойдан келиб чиққан янги пандемия пайдо бўлиши сабабларини вақт кўрсатади дея бошланган текширувга ишонч билдирмоқда.