“Дунёдаги энг қиммат ва энг секин Интернет” – Туркманистон фуқаролари президентнинг кабинетига ўзи учун 218 минг $долларга гилам солаётганида, мамлакатдаги «қиммат» ва жуда «секин» ишлайдиган Интернетдан шикоят қилмоқдалар.
1 гигабайт (ГБ) Интернет пакети учун 16 $доллар (2019 йили эса $19,81эди) тўлашингиз керак. Cable.co.uk сайтининг 2020 йилда дунё бўйича Интернет нархларини таққослаган ҳисоботига кўра, Туркманистон 1 Гб мобил Интернет нархи бўйича 206-ўринни эгаллади.(Ўзбекистон бўйича алоҳида мақолада маълумотлар берилади).
Мамлакат ягона “Туркментелеком” Интернет-компанияси устидан монополия ўрнатилган. Бундан ташқари, республикада электрон платформаларнинг умуман туркманлаштирилиши кузаталиди, барча ижтимоий тармоқлар ва аксарият мессенжерлар доимий равишда блокланиб қўйилган, миллий компаниялар туркманистонликларни фақат ички хабар ва почта хизматларидан фойдаланишга чақиришади.
Бу тармоқ ташқарисида яшовчи туркман халқи орасида ҳукуматга қарши норозиликларнинг кучайиши муносабати билан амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда Туркманистон ҳукумати Интернет устидан назоратни кучайтирди ва VPN хизматларини ўрнатишни таклиф қилган одамларни таъқиб қилишгача боришмоқда.