Папа ва Оятуллоҳ нимани муҳокама қилдилар?

Сафар билан Ироққа келган Рим Папаси Франциск Ироқ шиаларининг айни вақтдаги етакчиси Оятуллоҳ Али Систоний билан учрашди. Бу унинг папалик тарихида шиалар етакчиси билан биринчи учрашуви ҳисобланади.

Қатъий назорат ва расмий равишда олиб борилган суҳбат шиа мусулмонлари учун марказий ҳисобланган Ан-Нажаф шаҳрида бўлиб ўтди.

Учрашув тахминан 40 дақиқа давом этган учрашувда Папа Франциск диний жамоалар ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстликни Ироқ ва бутун минтақада тинчликка хизмат қиладиган диалогни ривожлантириш йўлида ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади, деди “Муқаддас Тахт” матбуот хизмати раҳбари Маттео Бруни.

Понтифик, шунингдек, Оятуллоҳга оғир йиллардаги зўравонликлар вақтида кучсизларни ҳимоя қилишда хизматлари учун миннатдорлик билдирди, инсон ҳаётининг муқаддаслигини таъкидлаб, Ироқ халқини бирдамликка чақирди, деди Бруни.

Ўз навбатида, Ироқ шиаларининг етакчиси Яқин Шарқ минтақасида урушлар ва зўравонликларга йўл қўйилмаслигини, шунингдек, ерда яшовчи халқларнинг ҳуқуқлари поймол қилинишини таъкидлаб, Фаластинликларга эътибор қаратди.

У асосий динлар ва уларнинг раҳбарларининг ушбу «фожиалар»ни енгишда муҳим роль ўйнаганлигини, яъни “манфаатдор томонларни, айниқса нуфузли кучларни урушлардан воз кечиш зарурлигига ишонтиришда”, “ўзларининг шахсий манфаатларини одамлар ҳуқуқлардан устун қўймасликни, инсонлар эркин яшашлари кераклигини таъкидлади.”

P.S. бир нарса жуда қизиқ, протокол бўйича етакчилар қандай кўринишда саломлашган экан?!