Марказий Осиё билан АҚШнинг ҳамкорлик стратегияси

“АҚШ Марказий Осиё давлатларига нима беради? Америкадаги президентлик сайловларидан сўнг Байден ҳукумати бутун минтақамизга эътиборини қаратмоқда” деб ёзмоқда @asiantop.

Минтақанинг “бешлиги” билан муносабатларни ривожлантириш схемаси Трамп томонидан икки йил олдин тузилган эди. Доимгидек, минтақага “қонун устуворлигини мустаҳкамлаш”, “инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш”, “барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш” бўйича ислоҳотларни олиб бориш  йўли билан кириб келиш режалаштирилган эди.

Мазкур схемани Қўшма Штатлари “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сармоявий муҳитни яхшилаш ва юқори малакали ишчи кучини сақлаб қолиш учун зарур бўлган ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Марказий Осиёга техник тажриба тақдим этади” деб баёнот берган АҚШ Давлат департаменти сайтида.

Агар демагогиясиз айтадиган бўлсак, бу “юриш” унда асосий нарса “АҚШ бизнесига шаффоф, очиқ, фойдали, жозибали шароитларни таъминлаш”дир.

Ушбу вазиятни юзага чиқариш учун Трамп С5+1 сиёсий платформасини яратди (5 Марказий Осиё давлатлари + АҚШ). Сабаб?

Улар буни шундай изоҳламоқдалар: “ҳар бир мамлакат минтақани халқаро инвестициялар учун йўл очадиган ва демократик институтларни мустаҳкамлайдиган ислоҳотларни амалга оширади … Қўшма Штатларнинг Марказий Осиёга муваффақиятли қўшилиши миллий хавфсизлик ва чет элдаги фуқаролар манфаатларига ёрдам беради ҳамда Ватанимиз ҳимоясига ўз ҳиссасини қўшади.”

Байден минтақа Россиядан Хитойга ўтмаслиги учун ташқи сиёсатини тўғрилайди

Масалан, Қирғизистон. Унинг ташқи қарзи 2020 йилда 4 миллиард 850 миллион АҚШ долларини ташкил этди.Taшқи қарзнинг 42 фоизи Хитойга тўғри келади; Хитойдан қарздорлар орасида Қирғизистон 5-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу рўйхатдаги 20-ўринда Тожикистон. Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюросининг хитойлик таҳлилчилари маълумотларига кўра, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўзлари ўйлаганидан ҳам кўпроқ қарздор.

Қозоғистон ва Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиёда 5 йил давомида “лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, хусусий секторни ривожлантириш ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Марказий Осиёда ва унга қўшни ҳудудларда савдо-сотиқни кенгайтириш учун 1 миллиард АҚШ доллари сармоя киритишни ваъда бермоқда.”

Хитой ва Россияни минтақадан сиқиб чиқариш учун миллиард етармикан?

Қўшма Штатлар минтақада нафақат С5 + 1 платформаси орқали иштирок этади. Масалан, Қозоғистон Пентагон билан ҳамкорлик қилади. Олмаота яқинида чегарачиларни ўқитиш учун ўқув маркази ва Уст-Каменогорскдаги ядро иншоотларини ҳимоя қилиш бўйича мутахассисларни жисмоний тайёрлаш учун инқирозга қарши ўқув маркази қуради. (аслини олганда бу ўқув машғулотлари орқасидан анча мунозарали холатлар пайдо бўлган эди мана бу ҳаволада танишишингиз мумкин).

Бундан ташқари, республика Россия-Қозоғистон чегарасидаги назорат пунктлари учун Америка ускуналарини сотиб олди. Америка био-лабораторияларини очишга рухсат берилди. 2020 йил декабрь ойида Қозоғистон 2 та Америка King Air B300ER Scorpion разведка самолётини тўлиқ разведка ускуналари билан сотиб олмоқчи эканлиги маълум бўлди.