Мухолифат кўп куч талаб этувчи оммавий кўча норозилик тактикасидан амалдаги президент Лукашенко билан музокара жараёни бошланишига имкониятини муҳокама қилмоқда. Мухолифат бу билан жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётган мақомини қонунийлаштириш имконига умид билдирган.
Бу учун “Голос” платформаси орқали А.Лукашенконинг оппозиция билан музокараларни бошлаш талабларини қўллаб-қувватлаш учун оммавий овоз беришни бошлаш варианти кўриб чиқилмоқда.
С.Тихановскаянинг тарафдорлари мухолифат билан мулоқотга бўлган талабларини билдирадиган 3,5 миллионга яқин фуқаро ёрдамига ишонч билдирганлар.
Музокаралар майдони сифатида Германия варианти кўриб чиқилмоқда. Музокараларга Европа Иттифоқи ва Россиядан сиёсатчилар қўшилиши кутилмоқда.
Ғояга кўра, бундай овоз бериш натижалари А.Лукашенкони бироз қийинроқ вазиятга етаклайди. У мухолифатни қўллаб-қувватлаётган миллионлаб ватандошларнинг фикрларини эътиборсиз қолдиролмайди, шу билан бирга мухолифат таклифларини ҳам қабул қила ҳам олмайди.
Белорусия мухолифати ичидаги фикрларга кўра, музокара жараёни учун масъулиятни С.Тихановскаяга юклаш керак. Мухолифат амалдаги Президентни лавозимини тарк этиши хавфсизлигининг кафолатларини муҳокама қилишга тайёр.
Музокараларнинг тахминий мавзулари: ҳокимият транзити, сиёсий маҳбуслар учун озодлик ва мамлакат келажаги қиёфаси.
Янги тактикани муҳокамаси мухолифат дастурини инқирозидан далолат бермоқда. Норозиликни қайта форматлаш ва жамоатчилик онгига сингдириш, халқаро ҳамжамиятга учун Белорусиядаги норозиликлар ҳамон куч эканлигини тушунтириш учун зарур шартдир.
P.S. умуман олганда С.Тихановскаянинг тактикасини бирдан бундай тарзда ўзгариши Германиядаги сайловларда ҳукмрон партия таркибини ўзгариши билан ҳам боғлиқ Меркел хоним сиёсатдан кетиши ҳақида бир неча бор эълон қилди. Буёғини фақат кузатамиз.