Туркманистонда яна Интернет муаммоси

VPN хизматларини блоклаш фаоллаштирилди. Блокланган сайтлар рўйхати тобора кўпаймоқда. Улар орасида Zoom ва PayPal ҳам киритилди.

VPN хостинг хизматлари бир кун ичида тезда блокланмоқда.

Республикада барча мустақил оммавий ахборот воситалари ва бир қатор хорижий ижтимоий тармоқлар блокланган. Рухсат этилган оммавий ахборот воситаларининг сайтлари кичик ўзгаришлар билан давлат ахборот агентлигининг президентнинг иши ва бўш вақтига бағишланган хабарларни тарқатмоқда.

Progress маълумотларига кўра 2020 йил кузида Туркманистонда 26% фуқаролар Интернетдан фойдаланганлар, солиштириш учун бу кўрсаткич дунё бўйича ўртача 59%. Бу рақамлар нафақат блокировка туфайли, балки кўпчилик фуқароларни гаджет сотиб олиш ва Интернет учун пул тўлашга қодир эмаслиги билан ҳам боғлиқ.

Интернетнинг беқарорлиги туфайли мамлакат иқтисодиёти йилига 127 миллион доллар йўқотмоқда.

VPN хизматларни блокировка қилиш ҳозирда автоматлаштирилган тизимга ўхшайди. Кўринишидан Аркадағ ўзининг кичик SkyNet-ни барпо этгандек.