Жаҳон банки Қирғизистонга нисбатан «ҳукм» чиқарди

Аҳолининг учдан бир қисми қашшоқлик чегарасидан паст кўрсаткичда. 6,5 миллион қирғизистонликларнинг 2,2 миллиондан ортиғи қашшоқлашмоқда.

Ковидгача бўлган қашшоқлик даражаси республика аҳолисининг 20 фоизини ташкил этган эди. Пандемиядан сўнг, қашшоқлик чегарасидан паст бўлган аҳоли сони 31 фоиз бўлди. 2021 йилда бу кўрсаткич 35 фоизгача ўсиши мумкин.

Жаҳон банки, Қирғизистонда ўрта синф мавжуд эмас деб ҳисоблайди, чунки республика аҳолисининг 60 фоизга яқини ушбу тоифага киради ва ҳаттоки, енгил шокка ҳам мойил бўлади. Умуман олганда бирон бир Марказий Осиё мамлакатларида ўрта синф мавжуд эмас.