Франция афсонавий “Панжшер арслони” Ахмадшох Маъсуднинг ўғлига умид боғлаб, Афғонистондаги ҳукмронлик ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ўйинларда алоҳида иштирокчи сифатида майдонга кириб келмоқда.
Бир неча кун олдин марҳум Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўғли Аҳмад Маъсуд Парижга ташриф буюрди ва Франция президенти Эмануэл Макрон билан учрашди. Расмий нашрларга кўра, Макрон ва Массуд “Афғонистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар тўғрисида”, шунингдек, “Афғонистонда адолат ва тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатиш учун” Франция ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашган. Америкаликлар толиблар (пуштунлар) билан ҳамкорлик олиб бораётган бир пайтда, французлар собиқ Шимолий Иттифоқнинг тожик фракцияларидан бирини ўзларининг ҳомийликларига олишга қарор қилишди. Афғонистон сиёсий майдонидаги таниқли шахслар катта давлатлар томонидан тезда сараланмоқда.
АҚШни майдондаги ўйинчиларини биламиз, мана энди Европанинг элчи давлати Франциянинг ҳам кимга ишонч билдираётганлиги билиб олдик. Москва ким билан алоқа ўрнатади?