Трампнинг ўзи ва вице-президент Майк Пенс ҳам ҳар куни коронавирусга тест топширади. Бунга Трампнинг шахсий ёрдамчилардан бирида коронавирус борлиги тасдиқлангани сабаб бўлган.
АҚШ раҳбари журналистлар билан брифингда ўз ёрдамчисидан зарарланмаганига умид қилишини, чунки у билан деярли мулоқотда бўлмаганини айтган. Трамп коронавирусга нафақат у, балки Оқ уйнинг барча ходимлари, жумладан Майк Пенс ҳам қон топширишини таъкидлаб ўтган.
АҚШ президенти тегишли текширувдан 6 ва 7 май кунлари ўтганини ва натижалар манфий бўлганини қўшимча қилган. Аввалроқ Трампнинг шахсий камердинери вазифасини бажарувчи АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари хизматчисида коронавирус аниқлангани маълум бўлганди.