“Юмшоқ” аннекция: Россия Белоруссияни ичкаридан эгаллайди

«Россия ва Белоруссияни бирлаштириш режалари йўқлиги тўғрисида Россия юқори лавозимли амалдорларининг баёнотлари атайин чалғитишдир. Расмий бирлашишга ёки қўшилишга ҳожат йўқ. Кремль Белоруссияда стратегик мақсадларини синчковлик билан, барқарор ва тизимли равишда амалга оширмоқда. Бу “юмшоқ қўшилиш” нинг АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари учун стратегик таъсири жуда катта”, дейди Браян Уитмор, Атлантика Кенгашининг Евроосиё марказининг катта илмий ходими.