Афғонистон армияси Қандаҳор вилоятининг Арғандоб туманини толиблардан тозалаганлиги тўғрисида интернет нашрларида хабар тарқатилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудудда бир неча ойдан бери оғир жанглар давом этиб келаётганди. Террорчилар бир йилдан кўпроқ вақт давомида эгаллаб турган позицияларидан айрилдилар.
Бу Афғонистон ҳукумати учун жуда муҳим стратегик ва рамзий ғалаба, айниқса Афғонистонда бўлиб ўтадиган Истанбул саммити арафасида.
Афғонистон хавфсизлик кучлари толибларга қарши самарали курашиш ва уларни мағлуб эта олишларини яна бир бор намойиш этишди – агар ўзларидан чиққан сиёсатчилар хиёнат қилмаса, сохта «тинчликпарвар»лар орқада ўқ узишмайди.
Бугун Толибон шок ҳолатида. Албатта, улар муваффақиятсизликка дуч келишига қарамай, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қасос олишга интилмоқда. Аммо барчаси аниқ – Қандаҳор яқинида Толибон мағлубиятга учради.
Айтганча, бугун Афғонистон хавфсизлик кучлари террорчилар бир неча йил давомида назорат қилиб келган Бадахшон вилоятидаги туманлардан бирини толиблардан тозалашди. Толибоннинг баҳорги ҳужуми ўрнига Афғонистон армияси ҳужуми бошланди…