“Ягона Россия” партия мактаби ўзларини сиёсатда синаб кўришга қарор қилган ёш кўнгиллилар-ижтимоий фаолларни тайёрлашни бошлади. Мақсад – праймеризга номзодларни тайёрлаш. Айни пайтда, “Адолатли Россия” Давлат Думасига пенсия ёшини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.
Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университети профессори Олег Матвейчев “Адолатли Россия” қонун лойиҳасини популистик ташаббус – “бир кунлик: бугун айтилади, эртага унутилади” деб ҳисоблайди. Чунки ҳеч қачон 2018 йилги ислоҳотни тўлиқ қайта кўриб чиқиш мумкин эмас деб айтмоқда. “Қандай бўлмасин, ушбу лойиҳа ҳукумат ёки қўмиталардан ўтмайди, шунинг учун уни фақат сайловолди ҳаракати деб ҳисоблаш мумкин”, – деди сиёсатшунос. – “Ислоҳот бировга ёқиш ёки норозилик бериш мақсадида эмас, балки нафақахўрлар сони доимий равишда кўпайиб борадиган ва ишчилар сони камайиб бораётган демографик вазият асосида амалга оширилди, бу Пенсия жамғармасида катта дефицитни келтириб чиқаради.”
«Агар пенсия масаласидаги чақириқларни популизм эмас деб ҳисобланса, қабул қилинган ислоҳотга киритилган тузатишларни муҳокама қилиш тўғрироқ бўлар эди. Фуқароларнинг айрим тоифалари учун, масалан, Узоқ Шимол ва Узоқ Шарқда ишлайдиганлар учун эски, ислоҳотгача бўлган пенсия ёшини қолдириш мантиқан тўғри», – дея таъкидлайди профессор. Унинг фикрига кўра, ушбу тузатиш кўп болали оилаларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. «Аммо шунчаки, пенсия ислоҳотини олиб ташлаш ва бекор қилиш натижа бермайди. Бу С.Мироновга тушунарли, шунинг учун унинг ислоҳотлар бўйича айтган гаплари популизмдан бошқа нарса эмас», – дея таъкидлади Матвейчев.
“Ягона Россия” партияси аъзоларининг ўз ворисларини ёш кўнгиллилар орасидан тайёрлаш тўғрисида қарорига келсак, бундай қарор тушунарли, дейди эксперт. “Кўнгиллилар ҳаракатига қўшилганлар, ҳозирги қийин даврда, хушмуомалали даврда кўнгилли бўлганлар, юксак ахлоқий фазилатларга эга, демак улар яхши сиёсатчилар, давлат маъмурлари бўлиш учун катта имкониятларга эга”, – дейди сиёсатшунос. “Сиёсатда, жамиятга фидойилик билан хизмат қилишга тайёр одамлар керак. “Ягона Россия” бу ёшларга, агар улар сиёсатда, бошланғич сайловларда, ва умуман сайловларда қатнашиш истаги бўлса, ёрдам беришга тайёр, эҳтимол, олтинга тенг “ёшлар партияга” шиори амалда қўлланилар.”
“Семинарда кераксиз нарса ўргатилмайди. Сиёсат бу – бизнес эмас. Агар сиз одамларни севмасангиз, бу йўлда бор кучингизни бағишлай олмайсиз, яхшиси сиёсат билан шуғулланмаслигингиз керак”, – дейди эксперт. “Семинар иштирокчиларининг қанчаси бошланғич сайловга бориши номаълум. Улардан кимлар ўтади ва партиянинг сайлов рўйхатларига киради, кейинроқ балки ҳудуд думасида депутат бўлар – биз буни вақти келганда ҳисоблаймиз», – дея хулоса қилди сиёсатшунос.
P.S. Россия ҳукумати томонидан ёшларни айниқса кўнгиллиларни *(волонтёрлар) сиёсатга олиб кирилиши ҳамда уларни алоҳида ҳукумат сиёсати билан таништириш мақсадида ўқувларга жалб этилиши амалдаги ҳукуматнинг тарафдорлари сонини (сифатини эмас!) оширишга катта хизмат қилади. Яна бир гап аввалроқ сайтимизда Россия 2021 йилги сиёсий ҳаётга алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Мамлакатда фаолият олиб бораётган маҳоратли сиёсий стратеглар ва ижтимоий-сиёсий таҳлил бўйича ёш мутахассисларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилинганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Бир сўз билан айтганда сиёсатдаги ўйинлар ўша эскилар билан олиб борилади аммо ёшларнинг қўли билан амалга оширилади.