Қирғизистонда “Иссиқкўл илдизи” билан заҳарланиш ҳолати қайд этилди

ОАВ хабарларига кўра, 63 ёшли эркак заҳарли ўсимликнинг дамламасини ичган. Ҳозир у касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ мамлакат президенти ва соғлиқни сақлаш вазири томонидан COVID-19 га қарши  “Иссиқкўл илдизи билан даволаш” таклиф қилинганди. Уларнинг фикрига кўра, дамлама “2-3 кун ичида COVID-19 дан халос бўлишга ёрдам бериши керак бўлган.

Кейинчалик, парламент Соғлиқни сақлаш вазирига ишончсизлик билдирганлигини эълон қилган. Президент Жапаровнинг “даволанишнинг мўъжизавий усули” ҳақидаги Facebookдаги хабарлари эса тармоқ  маъмурияти томонидан олиб ташланган эди.

Эслатиб ўтамиз, пандемия вақтида текширилмаган усуллар билан даволаниш соғлиқ учун хавфли ҳисобланади.