Байден ва Эрдўғaн: арман “геноцид”и

2015 йилда, (ўша пайтдаги АҚШ вице-президенти) Жо Байден, Арманистон президенти Серж Саркисян билан биргаликда Вашингтондаги Миллий черковда арман геноцидининг 100 йиллиги муносабати билан ибодат маросимида иштирок этган эди.

Цицернакаберд ёдгорлик мажмуаси 2020 йил апрель ойида Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонли империясида арманларнинг қирғин қилиниши натижасида ҳалок бўлганлар хотираси учун қад рослаган.

Асли арман миллатига мансуб минглаб одамлар ва уларнинг тарафдорлари 2019 йилда 1915 йилги арман қирғинини хотирлаш учун Голливуд бўйлаб юриш уюштиришган эди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эса ўз навабатида 1915 йилда Усмонли империясида арманларни қирғин қилиш «геноцид» деган даъвони рад этади.

АҚШ Президенти Жо Байденнинг Биринчи Жаҳон уруши пайтида Мусулмон Усмонли империяси томонидан 1,5 миллион насроний арманларнинг ўлдирилишини геноцид деб расман тан олиш режаси Туркия билан муносабатларда инқирозга олиб келиш хавфини кучайтиради.

Оқ Уй бу хабарларга изоҳ бермади, аммо Байден Демократик партиясининг етакчи қонун чиқарувчилари ушбу ҳаракатни шанба куни, 1915 йилги қирғин қурбонларини хотирлаш куни амалга ошиши кутилаётганини билдирди.

АҚШнинг арман жамоатчилиги томонидан ўнлаб йиллар давомида ўтказилган босимига қарамай, АҚШнинг аввалги президентлари ушбу иттифоқни қатъиян рад этган НАТОнинг иттифоқдоши Туркия билан узилиш қўрқуви юзасидан геноцид можаросини четлаб ўтишган.

Аммо Байден ўтган йили президентлик кампанияси пайтида арманларнинг геноцидини тан олишга ваъда берган эди.

“Биз ушбу даҳшатли ва тизимли қирғин кампаниясини ҳеч қачон унутмаслигимиз ва сукут сақламаслигимиз керак”, деди у 2020 йил 24 апрелда қилган баёнотида.

“Агар биз тўлиқ бу нарсани тан олмасак, хотирани эъзозламасак ва болаларимизга геноцидни ўргатмасак,“энди ҳеч қачон бўлмайди” шиори ўз маъносини йўқотади.”

Эрдоған: “Ҳақиқатни ҳимоя қилинг”

Геноцид қирғинининг тамғаси ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди, аммо зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволарни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Бундан ташқари, бу ўлдирилган арманлар сонининг катталаштирилганлигини ва шу даврда кўпроқ мусулмонлар ўлдирилганлигини таъкидлайдиган Анқаранинг ғазабига сабаб бўлади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған пайшанба (21-апрель) куни ўз маслаҳатчиларига: “уйдирма арман геноциди ҳақидаги ёлғонни қўллаб-қувватлайдиганлардан ҳақиқатни ҳимоя қилишини”, айтган бироқ бу фикрлари Байденнинг режаларига бевосита таълуқлилиги айтилмаган.

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли интервьюсида Байденнинг бу ҳаракати икки томонлама муносабатларни бузилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

“Агар Қўшма Штатлар ўзаро муносабатларни ёмонлаштирмоқчи бўлса, бу қарор уларга боғлиқ”, деди у.

Конгрессдаги демократлар эса кутилган ҳаракатни мамнуният билан қабул қилдилар.

“Мен Америка Қўшма Штатлари ҳукумати томонидан ниҳоят арман геноциди бўйича ҳақиқатни тан олганлигидан миннатдорман ва хурсандман, айниқса бу 100 йиллик юбилейни нишонлашимиз олдидан катта ютуқ бўлди”,- деди Сенатнинг етакчиларидан Чак Шумер.

АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс бундай бирон бир баёнотни тасдиқламади, аммо иккала мамлакат ўзаро келишмовчиликларга қарамай, ўзларини қизиқтирган масалалар устида ишлашларни давом эттиришини таъкидлади.

“Бизнинг Анқара билан умумий манфаатларимиз, жумладан, терроризмга қарши кураш ва Суриядаги можарони тўхтатиш”, деди у.

“Дўстлар, иттифоқчилар сифатида, келишмовчиликлар юзага келганда, биз уларни билдирамиз … уларни яшириш мумкин эмас”, деди у.

Тарих назар ва “Замонавий таҳдид”

Усмонли империяси замонавий Туркиянинг марказида жойлашган бўлиб, миллионлаб арманлар унинг ҳукмронлиги остида, асосан ҳозирги мамлакатнинг шарқий қисмида яшаган.

Қирғин Усмонийлар лидери Меҳмед Талаат биринчи жаҳон уруши авж олган ва Усмонли империяси Чор Россиясига қарши кураш олиб борган пайтда арманларни оммавий равишда депортация қилиш тўғрисида буйруқ берганидан кейин бошланган.

Арман жамоатчилиги 1,5 миллион ўлимни даъво қилмоқда, бошқа тахминлар бундан эмаслигини кўрсатади яъни кўрсаткич анча кам бўлган. Шунингдек, юз минглаб одамлар сургун қилинган, кўплари Европа ва АҚШга қочган.

30 га яқин давлат, шунингдек, Европа Иттифоқи ушбу воқеани геноцид деб тан олди.

2019 йилда АҚШ Конгрессининг иккала палатаси ҳам геноцид ёрлиғини рамзий маънода ишлатишга овоз берди.

Аммо ўша пайтдаги президент Доналд Трамп Эрдўған билан яқин муносабатларни сақлашга интилиб, бу атамани ишлатишдан қочиб, уни “20-асрнинг энг ёмон оммавий зулмларидан бири” деб атаган.

Дастлабки геноцид қонунини қўллаб-қувватлаган Демократик конгрессмен Адам Шифф, Байденнинг бу ҳаракати “ҳозирги пайтда геноциднинг ҳақиқий таҳдиди” ни таъкидлаш учун муҳим қадам эканлигини таъкидлаб, Хитойнинг мусулмон уйғурларга бўлган муносабатини ҳам билдириб ўтди.

“Агар биз бир аср олдин содир бўлган геноцидни тан олмасак, бу бизнинг бугунги кунда тик туриб ҳозирда содир этилаётган геноцидга қарши курашишга тайёр эканлигимизга шубҳа уйғотмайдими?”,- деди Fox 11 телеканилига берган интервьюсида.