Тожикистон мактаб ўқувчилари калтаклангани сабабли Қирғизистон элчисига нота топширди

Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчиси Жаниш Рустенбеков 27 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ҳақида хабар берилди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Ҳусайнзода қирғиз дипломатига Қирғизистон Чегара хизмати вакилларининг мамлакатнинг вояга етмаган икки фуқаросига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари муносабати билан нота топширди, деб хабар қилмоқда ТИВ Ахборот департаменти.

“Нотада тожик томонининг Қирғизистон Давлат чегара хизмати вакилларининг Тожикистоннинг вояга этмаган икки фуқаросига нисбатан Исфара шаҳрининг Ворух жамоати Кулиқ ҳудудида ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан чуқур хавотири билдирилган”, дейилади хабарда.

Музаффар Ҳусайнзода чегара зонасида кескинликка олиб келадиган бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг йўл қўйилмаслигини эълон қилди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Қирғизистон томонини воқеа учун айбдорларни жавобгарликка тортиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди. Шунингдек, у натижаларни Тожикистон томонини хабардор қилишга чақирди.

“Тожикистон томони икки қардош халқнинг анъаналари ва муштарак маданий қадриятлари асосида тинчлик, барқарорлик ва ўзаро ҳурмат шароитида Қирғизистон билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини изчил ривожлантириш тарафдоридир”, – дея изоҳлади Музаффар Ҳусайнзода.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ворух жамоатининг маъмурияти қирғиз чегарачилари “жамоатнинг иккита мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетишди ва калтакладилар” деб хабар беришди.

Қайд этилишича, болалар Ворух жамоатининг Захматобод маҳалласи яқинидаги яйловда мол боқишган ва бу Тожикистон ҳудуди бўлган. Фақат бир соат ўтгач, тожик чегарачиларининг аралашувидан сўнг қирғиз ҳарбийлари болаларни қайтариб беришган.