Хукумат томонидан ижтимоий тармоқларни кузатишга ажаратилаётган маблағ ошиб бормоқда

Кремлнинг оппозицияни кузатиши бюджетга 500 миллион рублга (таҳминан $6 млн. 756минг USD) тушади. (бу фақат кузатиш учун сарфланади. Унга қарши сценарийлар ишлаб чиқиш ва прогнозлар учун алоҳида марказларлар ишлайди.)

Россия ҳукумати 2021 йилда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларни кузатишни сезиларли даражада кенгайтиришга қарор қилди. Сайлов жараёнлари ва мухолифат ҳақидаги хабарларни таҳлил қилиш учун бюджетдан рекорд миқдорда маблағ сарфланади.

Давлат Думасига сайловлар олдидан Президент администрацияси ва ҳукумат оммавий ахборот воситалари, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар устидан мониторингни кенгайтирмоқда – энди улар мамлакатдаги воқеаларга фуқароларнинг муносабати, сайлов жараёнлари, шунингдек сиёсий партиялар ва мухолифат ҳақидаги хабарларни таҳлил қилишади. “Очиқ медиа” маълумотларига кўра, бу ҳақда давлат харидлари веб-сайтида жойлаштирилган мониторинг хизматларини кўрсатиш шартномасида кўрсатилган.

Янги хизматларнинг долзарблиги “тарқатиш” ва “туҳмат ва бузғунчи характердаги” маълумотларни жойлаштириладиган, оммавий ахборот воситалари сифатида рўйхатдан ўтмаган ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва бошқа манбалар таъсирининг кучайиши билан боғлиқ. Йил охиригача амал қиладиган шартноманинг қиймати 295 миллион рублни ($4 млн. USD) ташкил этди. Ўтган йил октябрь ойида шунга ўхшаш уч ойлик муддатга 193 миллион рубль ($2 млн. USD) миқдоридаги шартнома ҳам имзоланган эди, дея маълумотларни очиқламоқда манбаа. Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазирлиги ҳар йили Президент маъмурияти ва ҳукумат учун шунга ўхшаш шартномалар тузади, аммо аввалги хизматлар ўртача 70 миллион рублни ташкил қилар эди. 2018 йилда имзоланган уч ойлик октябрдан декабргача бўлган яна бир шартнома қиймати 31 миллион рублни ($500минг USD)  ташкил қилган. Шундай қилиб, Президент маъмурияти  учун бундай хизматларнинг йиллик нархи беш баравар ўсиши мумкин.

Шартномага мувофиқ, президент матбуот хизмати ахборот пакети “Россиядаги сайлов жараёнлари”, “сиёсий партиялар ва тизимли бўлмаган мухолифат”, “коррупцияга қарши кураш” каби соҳаларда таҳлил қилишга имконини бериши керак. Хизматни бажарувчи оммавий ахборот воситаларида президент иштирокидаги тадбирларнинг ёритилишини таҳлил қилиш, норозилик намойишлари, тартибсизликлар, ишсизлик билан боғлиқ мавзулар, чет эл матбуотида президент ҳақидаги материаллар ва дунёдаги Россияга муносабатни таҳлил қилиш учун мониторинг тизимини ўрнатиши керак. Шунингдек, ҳудудлар ва қонун чиқариш билан боғлиқ йиғилишлар ҳамда ҳукумат раҳбарлари фаолиятини ёритишни ҳам таҳлил қилиши белгиланган. Умуман олганда, Бош вазирнинг фаолияти ёритилиши учун тузатилган шартномалар ҳам ҳудди шу тартибда амалга оширилади.

Тизим, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги аудитория ҳажми, алоқадорлик даражаси ва аудиторияга таъсири бўйича “Топ 100” муаллифларининг рўйхатини, исмини, аватарини, хабарларнинг “оҳангини” кўрсатиб, рейтинг муаллифлари томонидан “активлик” вақтлари ва муҳитини аниқлаши керак.