Эрдўған Фаластинга ёрдам бериш учун Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган

Туркия барча тегишли халқаро ташкилотларни, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотини, Исроил ҳужумларига қарши Фаластинга ёрдам бериш учун сафарбар қилиш бўйича ташаббусларини давом эттирмоқда. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған шу пайтгача Покистондан бошлаб, Қувайт ва Жазоиргача бўлган 20 га яқин давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотлар ўтказган.

Эрдўған аввал учрашган давлат раҳбарларини Исроилнинг Ал-Ақсо масжиди, Қуддус, Ғазо ва Фаластин мусулмонларига қарши ҳужумлари ва тазйиқларига қарши самарали биргаликда чоралар кўришга чақирган. Ушбу йўналишдаги биринчи алоқа Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ва Хамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хение билан ўтказилган.

Шунингдек, Россия президенти Путин, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамед ал Сани, Иордания қироли Абдуллоҳ II, Қувайт амири шайх Невваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ, Малайзия қироли Султон Абдуллоҳ Шоҳ Риятуддин ал-Мустаҳ билан музокаралар ўтказилди. Индонезия президенти Жоко Видодо, Жазоир Президенти Абдулмажид Тебун, Покистон Бош вазири Имрон Хон, Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Эрсин Татар, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Ироқ Бош вазири Мустафо Казими, Ливия Бош вазири Абдулҳамид Дибейбе, Уммон Султони Хейсем Бин Тариқ ва Малайзиянинг собиқ бош вазири Маҳатҳир Мухаммад билан Исроилнинг Фаластинга ҳужумлари юзасидан фикр алмашган.

Суҳбатлар мобайнида билдирилган фикрлар

Музокаралар чоғида Президент Эрдўған Фаластин мусулмонларига қилинган ваҳшийликни қатъият билан қоралаётганини ва Исроилнинг ҳужумларини «террор» деб таърифлашини айтган. Унинг сўзларига кўра, Туркия барча даражаларда терроризм ва Исроилнинг Фаластинни босиб олишини тўхтатиш учун бутун дунёни, хусусан Ислом дунёсини сафарбар қилишга уринаётганини билдирган. Президент Эрдўған, Туркия ҳар доим Фаластин ишини, унинг фаластинлик биродарларини қўллаб-қувватлашини ва Қуддуснинг қадр-қимматини ҳимоя қилишини таъкидлаб, Исроилнинг ноқонуний ва ғайриинсоний ҳужумлари аслида барча мусулмонларга таҳдид эканлигини таъкидлаган. Эрдўғаннинг билдиршича, Исроил ҳужумларни зудлик билан тўхтатиши керак ва халқаро ҳамжамият ушбу ҳужумларга қатъий жавоб бериб, ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши аниқ чоралар кўриши ва Фаластинни қўллаб-қувватлаши зарур.

Президент Эрдўған, БМТ Хавфсизлик Кенгаши учун инқироз авж олгунча ушбу масала билан шуғулланиши муҳимлигини ва Фаластин тинч аҳолисини ҳимоя қилиш учун минтақага халқаро ҳимоя кучларини юбориш ғоясини кўриб чиқиши кераклигини айтган.