Ҳеч кимга сир эмаски, мобил иловалар шахсий маълумотларимизни тўплайди ва сотади. Расмий равишда, биз ўзимиз дастурни ўрнатишда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сотишга розилик билдирамиз.
Яқин вақтгача ишлаб чиқувчилар аниқ нима тўплаётганларини эҳтиёткорлик билан яшириб келишди. Фақатгина Apple сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар уларни ҳар бир дастур бўйича аниқ маълумотларни нашр этишга мажбур қилди.

Маълумотларни сотишда Instagram мутлақ етакчи эканлиги аниқланди. У фойдаланувчиларнинг 79% шахсий маълумотларини, шу жумладан жойлашуви, контактлар рўйхати ва ҳаттоки браузер тарихини тўплайди ва сотади.
Ундан кейин ўринларда Facebook, LinkedIn, Uber Eats, YouTube, Duolingo, TikTok ва бошқалар туради. Маълумотлар кўпинча мақсадли реклама учун ишлатилади дейилар эди.

Бироқ, ундай эмаслиги ҳозирда очиқланмоқда масалан, бир неча йил олдин Марказий разведка бошқармаси йиллар давомида Эроннинг танишув дастурларидан маълумотларни сотиб олгани маълум бўлди.
Telegram, Signal, Skype, Zoom, Clubhouse ва Netflix умуман шахсий маълумотларни йиғмайдиган кам сонли дастурлар қаторига киради.