Яқин шарқдаги можарода араб давлатлари ким томонда?

Фаластин-Исроил можаросида БAA, Баҳрайн, Марокаш ва Судан аҳолиси ўз ҳукуматларидан Туркия ва Эронга қўшилишни талаб қилиб Исроилни Фаластинга қилинган ҳужумлар учун расман ва қатъий қораламоқда.. Аммо, бу қарашлар ҳозирча катта муваффақият олиб келмаган.

Ижтимоий тармоқлар Ал-Ақсодаги диндорлар манфаатлари ва умуман Исроил томонидан мусулмонларнинг ҳуқуқларини бузилишидан ғазабланган, мусулмон дунёсининг асосий адвокати ролида Ражап Тоййип Эрдўғанни фаол равишда тарғиб қилмоқда. Ва бу тасодиф эмас. Туркия президенти анчадан бери ўз нутқларида мусулмонларни ҳимоя қилиб можаро зоналари: Сурия, Қорабоғ, Фаластин, Мянма, Кашмир ва Ливияни мавзусидан фаол фойдаланиб келмоқда.

Аммо Фаластин масаласида мусулмонларнинг тўлиқ бирлашуви шубҳали кўринмоқда. Дарҳақиқат, Туркия, Эрон ва Саудия Арабистонининг гипотетик бирлашиши Исроилнинг минтақадаги мавқеига катта путур етказиши мумкин, аммо бир бири билан унчалар яхши алоқада бўлмаган Теҳрон ва Aр-Риёд ўртасидаги музокаралар бошлангани ҳақидаги хабарларга қарамай, Фаластин туфайли душманликнинг тугаши ҳақида гапиришга ҳали вақтли.

Қолаверса, Саудия қиролининг БAA, Қувайт ва Баҳрайндаги иттифоқчилари Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш билан фаол шуғулланмоқдалар.

Эрдўған ҳозир Исроилга фақат сўз билан таҳдид қила олади. Ҳозирда энг реал стратегия: БМТ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, G20 доирасида Фаластин ташаббусларини илгари суриш учун бошқа Ислом давлатларини бирлаштириш учун турк дипломатиясини фаоллаштириш. Ушбу ташаббуслар Фаластинни ишғолдан чиқариш жараёнида Исроилга жиддий мажбуриятларни юклайдиган эмбарго, санкциялар ёки қарорлар сифатида расмийлаштирилиши мумкин.

Лекин, айниқса, АҚШнинг Исроилга тезотар қуролларни сотиш лойиҳасини маъқуллаши фонида бу ишлар амалга ошадими?