“Пентагоннинг махфий армияси” бу ёлғон эмас

Американинг Newsweek нашри маълумотларига кўра сўнгги ўн йилликларда Пентагон тарихдаги энг катта махфий армияни яратган.

Ушбу армияда 60 минггача жангчи бўлиб – бу Марказий разведка бошқармасининг (ЦРУ) яширин агентларидан ўн баравар кўп.

Яширин армия аъзолари кўпинча ҳарбий ёки фуқаролик соҳасидаги топшириқларни бажаради ва АҚШ ҳамда чет элда яширин ишлайди.

Уларнинг кўпчилиги хусусий компаниялар ниқоби остида яшириниб, ўйлаб топилган номлар остида фаолият юритмоқда. Кибер уруш даври бошланиши билан, ходимларнинг алоҳида штаби Интернетда, жумладан, жосуслик билан шуғулланади. Бу сохада АҚШнинг ўзи одатда Россия ва Хитойни айблайди, дея қайд этади Newsweek икки йиллик тергов доирасида олинган эксклюзив маълумотларга таяниб.

Ушбу кенг кўламли яширин фаолиятга алоқадор одамлар Қўшма Штатлар қонунлари, Женева конвенциялари ва замонавий дунёда уруш кодексига қарши чиқишмоқда, деб ёзади Newsweek.

Яширин армияни сақлаш учун ҳар йили 900 миллион долларгача маблағ сарфланади. Унинг аскарлари бутун дунёда, жумладан Яқин Шарқ, Африка ва ҳатто КХДР каби ёпиқ давлатларда фаолият юритмоқдалар. Яширин армиянинг баъзи бўлинмалари террорчиларга қарши курашмоқда, бошқалари асосий вазифаси эса АҚШнинг халқаро майдонда Россия ва Хитой каби рақибларига қарши туриш. Гап “қуролли тўқнашувлар остонасидан паст” даражадаги зарар етказиш ва таъсир ўтказиш мумкин бўлган кампанияларидаги рақобат ҳақида кетмоқда.