Жаҳон банки Ўзбекистон ва Тожикистонга иқлим ўзгаришига мослашиш учун 19 млн.($) ёрдам беради

Жаҳон банки Ўзбекистон ва Тожикистонга иқлим ўзгаришига мослашиш учун молиявий ёрдам беради, деб хабар берди Asia-Plus агентлиги 25 июнь куни. Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури доирасида 19 миллион доллар ажратилади.

Маблағлар Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси, Тожикистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилиниб олинади.

Иқлим ўзгаришига мослашиш дастури 2016 йилдан бери амалга оширилмоқда. 15 мингдан зиёд киши мазкур лойиҳадан манфаатдор бўлди. Дастур доирасида 4,3 мингта янги иш ўринлари яратилди.