Дунё аҳолисининг қарийб учдан бир қисми сил касаллиги бактерияси билан касалланган. Инфекцияланган одамларнинг озгина қисми касалликка чалинади. Иммунитети заиф одамларда сил касаллиги ривожланиш хавфи юқори. ОИВ билан касалланган одамда фаол силга чалиниш эҳтимоли тахминан 26-31 баравар юқори бўлар экан.
2030 йилги Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган мақсадлардан бири глобал сил эпидемиясини тугатишга қаратилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва 2014 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан тасдиқланган “Силга қарши кураш стратегияси” 2030 йилга бориб сил касаллиги ўлимини 90 фоизга, сил касаллигини эса 2015 йилга нисбатан 80 фоизга камайтиришни талаб қилади.
ЖССТнинг янги маълумотлари шуни кўрсатадики, сил касаллигининг глобал муаммоси олдиндан тахмин қилинганидан каттароқдир. Кейинги 15 йил ичида силга қарши кураш стратегиясининг мақсадларига эришиш учун мамлакатлар силни олдини олиш, аниқлаш ва даволаш бўйича ҳаракатларни кучайтиришлари керак.
Шу боис, мамлакатимиздаги ҳолат қандай, мазкур йўналиш бўйича касалликни олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? Пандемия сабаб шундоқ ҳам ўпка билан боғлиқ касалликлар кўпайиб бораётган вақтда аниқ ташхиси бор беморлар билан ишлаш қандай кечмоқда? Мазкур йўналишларда яна қандай саволлар бор? бизга йўлланг, таҳририят жамоаси имкон қадар мутахассислардан саволларингизга аниқлик киритиб беради.