Ўзбекистон раҳбарияти туркий интеграция жараёнига қўшилиш ҳақида қарор қабул қилди ва бу Туркий давлатлар ҳамкорлиги кенгаши (ТДҲК) аҳамиятини ошириб юборди. Умуман олганда, туркий интеграция истиқболи қандай баҳоланмоқда?
* Ўзбекистон 2019 йил 15 октябридан бошлаб расман Туркий кенгаш аъзосига айланди. Ушбу муҳим қарор кенгашнинг Бокудаги саммити чоғида қабул қилинган эди. ТДҲК динамик платформа ва унинг потенциали ортиб бормоқда. Маълумки, туркий интеграция жараёнига Туркманистон билан Венгрия қизиқиш билдирмоқда. 2021 йил ноябрида Истанбулда бўлиб ўтадиган Туркий кенгаш саммитида 5 та аъзо мамлакат раҳбарлари билан бирга Туркманистон ва Венгрия етакчилари иштирок этиши ҳам кутилмоқда. Ушбу икки мамлакат ТДҲКнинг потенциал аъзоларидир. Улар дастлабки босқичда алоҳида мақомга эга бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, Туркий кенгашнинг кенгайиб кетган мақсад ва вазифалари ҳисобга олинса, унинг халқаро ташкилотга айланиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
* Интеграциянинг ушбу йўналишини, мабодо у мамлакат эгаменлигига дахл қилмайдиган, бир “катта оға” ўрнига бошқаси пайдо бўлмайдиган тақдирда, истиқболли деб ҳисоблаш мумкин. Айни лойиҳани иқтисодий, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, туркий тилли мамлакатларнинг транспорт, логистика ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, дунё саҳнасида маданий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, ўзаро манфаатли иш бирлиги ва ўзаро кўмакни кучайтириш томон йўналтириш зарур. Туркий интеграция туркий мамлакатлар учун ҳар хил тўсиқларсиз умумий маданий ва ижтимоий макон бўлиши шарт. Ушбу ташкилотнинг истиқболи улкан ва Ўзбекистоннинг унга тўлақонли аъзо бўлиб кириши унинг жуғрофий жойлашуви, тарихий мероси, демографик потенциали ва иқтисодий ривожланиши, шунингдек, ташкилотнинг роли ва аҳамиятидан келиб чиқиб, халқаро майдондаги мавқеини янада мустаҳкамлайди. Туркий интеграция ташкилоти истиқболда туркий мамлакатлар эгаменлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш омили бўлиши керак.