Ўзбекистонликлар ўртача қанча умр кўрмоқда?

Ўртача умр кўриш давомийлиги индекси – дунё мамлакатларида ўртача умр кўришнинг асосий кўрсаткичидир.

Одамларнинг умр кўриш давомийлиги ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) методологиясига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Ишлар Департаментининг Аҳоли бўлимида тўпланган миллий институтлар ва халқаро ташкилотлардан олинган статистик маълумотлар асосида ҳисобланади.

Сўнги рейтингларга эътибор берадиган бўлсак Ўзбекистон фуқаролари МДҲ мамлакатлари ичида ҳаёт давомийлиги энг кам бўлган 4 та давлат ичига киради. Жаҳондаги 191 мамлакат ўрин олган рейтингда ҳамюртларимиз ўртача 71.7 ёш натижа билан 120-ўринда. Қўшниларимиздан фақатгина Қозоғистон 73.6 ёш натижаси билан биздан олдинда бўлса, қолган қардошларимиз рейтингда ўзбеклардан ортда қолган. МДҲ доирасида энг кўп умр кўрадиган мамлакат бу Арманистон бўлиб, бу мамлакат фуқаролари ўртача 75.1 йил умр кўрадилар. Биринчи учликни Беларус (74.8 ёш) ва Грузия (73.8 ёш) якунлайди.

Биз нега Ўзбекистонликлар бунчалар кам яшашлари сабабларига тўхталмаймиз, лекин сизларни фикрларингизни кутиб қоламиз.

Тўлиқ рейтинг билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг.