Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари Барқарор Тараққиёт Мақсадларига эришиши учун Ўзбекистон ва умуман инсоният олдида турган асосий ривожланиш муаммоларини ҳал қиладиган ўзаро боғлиқ 17та мақсадлари мавжуд. Мана шу мақсадлардан Ўзбекистон 2030 йилги глобал кун тартибига ва барқарор ривожланиш мақсадида ўн олтита миллий йўналишларни амалга оширишда кўп томонлама манфаатли шерикликка тайёр эканлигини тасдиқлаган.
Ҳозирги миллий режа, 2017-2021 йиллардаги Миллий Ҳаракатлар Стратегияси ҳамда барқарор ривожланиш йўлидир. Барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлаш учун, 2018 йил октябрь ойида ҳукумат 2030 йилги кун тартиби тўғрисидаги қарорни маъқуллади ва қабул қилди, бу БРМларни миллий стратегия ва дастурларга мувофиқлаштириш мажбуриятини кучайтирди. Ҳукумат уларнинг бажарилишини назорат қилишни осонлаштириш учун 16 та миллий барқарор ривожланиш мақсадлари, 125 та мақсад ва 206 та индикаторни (кўрсаткични) тасдиқлаган.
Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадлари
Барқарор тараққиёт мақсадлари – қашшоқликни тугатиш, Ернинг экологияси ва иқлимини муҳофаза қилиш ҳамда инсоният тинчлик ва фаровонликдан баҳраманд бўлишини таъминлашга қаратилган глобал чоралар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги мақсадларига $25,4млн. ажратилган.