Шубҳасиз Қатар!
Доҳа нафақат Афғонистонни тарк этаётган одамлар учун асосий транзит пункти, балки Кобулдан кўчиб келган Ғарб элчихоналари учун ҳам бошпанага айланди. Толибон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги воситачининг роли Қатарнинг халқаро ва минтақавий аҳамиятини оширишга ёрдам берди. Бу тасодифан содир бўлмади.
Агар пандемия давом этмаса, 2022 йилда Қатар жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу йил Форс кўрфазидаги кичкина давлат 60 мингга яқин афғон қочқинларини қабул қилди. Бу Афғонистондан эвакуация қилинганларнинг деярли ярми. 300 мингга яқин фуқаролар яшайдиган Қатар учун (+ 2 миллион муҳожирлар) бу катта кўрсаткич.
Қатарда Афғонистондан йўловчилар учун асосий транзит нуқтаси АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий объекти бўлган Ал-Удеид базасидир.
Айнан 2020 йилда Қатарда Вашингтон ва Толибон ўртасида Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тўғрисида тарихий келишувга эришган эди. Музокаралар Доҳада бўлиб ўтди, чунки 2013 йилдан бери бу шаҳарда Толибон сиёсий қанотининг офиси фаолият кўрсатмоқда. Қатарнинг бугунги Афғонистон воқеаларида иштироки жуда юқори. Доҳа у ерга тонналаб озиқ-овқат ва дори-дармон юбормоқда.
Қатар ҳарбийлари Афғонистондан қизлар мактаб-интернатини ва халқаро медиа соҳа вакиллари-журналистларини олиб кетишди. Қатарнинг Афғонистондаги элчиси Толибон назорат-ўтказиш пунктлари орқали АҚШ фуқароларига шахсан ҳамроҳлик қилган. Qatar Airways эвакуация қилинганларни Доҳадан учинчи давлатларга ташиш учун 10 та самолёт ажратди.
Қатарлик мутахассислар Туркия билан биргаликда Толибонга Кобул аэропортини қайта очишда ёрдам берди. Америкаликлар кетганидан сўнг биринчи самолёт бўлган Qatar Airways Кобулдан Доҳага халқаро рейсни амалга оширди.
Кобулнинг деярли бутун дипломатик ҳаёти Қатарга кўчиб ўтди. Хорижий элчихоналар – АҚШ, Буюк Британия, Италия, Япония ва бошқалар, бу ерга Ғарб дипломатлари ва сиёсатчилари тез -тез ташриф буюрди ва келишда давом этмоқда. Август ойида Германия дипломатик хизмати раҳбари Хейко Маас Доҳага келди. Сентябрь ойи бошида Буюк Британия, Голландия ва Италия ташқи ишлар вазирлари Қатарга ташриф буюрди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Сонийга миннатдорчилик билдирар экан: “Доҳани қўллаб-қувватламаганида АҚШни Афғонистондан эвакуация қилиш имконсиз бўларди”, деган эди.
Яқинда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин Қатарга ташриф буюрган эди.
“Кўп мамлакатлар Афғонистонни эвакуация қилишда кўнгилли равишда ёрдам беришди, лекин ҳеч бир давлат Қатарчалик иш қилмади”, – деган эди Блинкен.