Қозоғистон хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни рўйхатдан ўтказади. Маҳаллий депутатлар киберҳужумга қарши курашиш учун болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишни бошладилар, шунинг учун хориж мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар Қозоғистоннинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтишлари ва бу ерда ўз филиалларини очишлари керак, акс ҳолда улар блокланади.
Хориж мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар қўйилган бундай шарт Ўзбекистон ва Россияда амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд.
Бундай қарорга келишга сабаб, болаларга қарши киберҳужум бўлиши ҳолатлари асос бўлди дейилмоқда.
Республикада фақат Қозоғистон фуқаролигига эга бўлган шахслар хорижий онлайн -платформалар филиаллари раҳбарлари бўлишлари тўғрисида қарор қабул қилинди. Улар ноқонуний контентга қарши курашадилар – 24 соат ичида уни ўчириши шарт. Агар қонун қабул қилинса, у ҳолда барча ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда рўйхатдан ўтиш учун 6 ой вақт бўлади, акс ҳолда улар блокланади.
Катта онлайн хизматлар вакиллари фойдаланувчилар бозорини йўқотишни хоҳламайди.