Россия Ташқи ишлар вазирлиги Президент Шавкат Мирзиеёвнинг келиши учун тайёрланган “жиддий ҳужжатлар тўплами” ҳақида маълум қилди

“Биз Ўзбекистон президентининг давлат ташрифига тайёргарлик кўряпмиз, умид қиламизки ташриф жорий йилда бўлади. Жуда жиддий ҳужжатлар тўплами тайёрланган – биринчи навбатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида, шу бирган бошқа соҳалар жумладан мудофаа йўналишида ҳам. Биз умид қиламизки, бу ташриф ҳақиқатан ҳам тарихий босқичга айланади “, – деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко.

Унинг қўшимча қилишича, ўтган йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 5,9 миллиард долларга етган ва бундан кейин ҳам ўсишда давом этади.