“Дунё мавжуд глобал муаммоларга кўп томонлама ёндашувга муҳтож. Аммо қийинчилик шундаки, бизда мавжуд институтлар, аслида, салмоқли кучга эга эмас. Агар улардан бирортасида Хавфсизлик Кенгаши сингари «кучлар»га эга бўлганида эди. Бироқ улар ҳам бу “кучлар”дан фойдаланмоқчи эмас. Бизга биргаликда ишлайдиган кўп томонлама институтлар ҳамкорлиги керак, чунки замонавий дунёда ҳамма нарса ўзаро боғлиқ. Бундан ташқари, бу ҳамкорлик, агар керак бўлса, глобал муаммоларни ҳал қилиш учун бутун халқаро ҳамжамиятни сафарбар қилиш учун етарли ваколатларга эга бўлиши керак”,-деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.
Долзарб Хабарлар