Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ҳужжатлар алмашинувини давлат тилига ўтказишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда президент Садир Жапаров маълум қилган.

“Иш юритишнинг давлат тилига ўтиши учун фақат хоҳиш керак”, деди у.

Расмийлар “жамият ҳаётининг барча соҳаларида қирғиз тилининг кенг кўламли ишлашига” эришмоқчи.

Республикадаги рус тили расмий мақомга эга. Ҳозир ҳужжат айланиши қирғиз ва рус тилларида олиб борилмоқда.