Блогерларга ваколат бериш масъулият ва профессионаллик нуқтаи назаридан хавфлидир

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова, “Блогер ва журналист – бу бир бирига боғлиқ бўлмаган йўналишлар!”, дея таъкидлади.

Унинг фикрича, блоггерларга журналист касби функциялари билан ваколат бериш масъулият ва профессионаллик нуқтаи назаридан хавфлидир.

– Блогер ва журналист тушунчалари бир хил эмас. Энг муҳими, ким яхшироқлигини айтишнинг ҳожати йўқ ва журналист вазифасини блогерга юклаш керак эмас.

Захарова журналистлар ва блогерларнинг асосий фарқи уларнинг фаолиятидаги масъулият даражасига боғлиқлигини таъкидлади. “Яна бир фарқ – бу профессионаллик ва таълим даражасидадир”.

“Блогер чиройли ёзиши мумкин, лекин у ўз ишидан (жамиятга) қандай зарар ёки фойда олишини тушунмайди”, деб қўшимча қилди у.