Қарзларимиз айтилганидек даҳшатли эмасми?

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Марказий банки 2021 йилнинг олти ойида республиканинг ташқи қарзи 6 фоизга ошиб, 35,9 миллиард долларга етганлигини (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд. доллар) маълум қилди. Хусусан, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 млн. долларга ўсиб 22,0 млрд. долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 11 фоизга ёки 1,4 млрд. долларга ўсиб 13,9 млрд. долларни ташкил этди.

Бундай қарзни баҳолаш учун, қоида тариқасида, уни ҳажмини ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) га нисбати ишлатилади.

Бу вазиятда нисбатдаги фоиз қанчалик юқори бўлса, ташқи қарзни тўлашда жиддий муаммоларга дуч келиш эҳтимоли шунча юқори.

Масалан, Грузияда аллақачон ташқи қарз миқдори мамлакат суверенитетига таҳдид солаётганини даъво қилишмоқда.

ХВФ маълумотларига кўра, айнан шу кўрсаткич дунёнинг турли мамлакатлари учун ташқи қарз хавфи даражасини акс эттиради.

Сиз учун собиқ иттифоқнинг деярли барча мамлакатлари бўйича маълумотларни тақдим этамиз.