Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Буюк Британияда ўтказилган халқаро мусобақада 2-ўринни эгаллади
Ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳарбий разведка бўлинмалари ходимлари 29-сентябрдан 17-октябргача нуфузи жиҳатидан юқори ҳисобланган «Cambrian patrol» номли Халқаро мусобақада иштирок этди.
Ушбу мусобақада дунёнинг 18 мамлакатидан 103 жамоа иштирок этди. Мусобақада Буюк Британия, Ирландия, Германия, Латвия, Франция, Гана, Италия, Ҳиндистон, Польша, АҚШ, Дания, Швейцария ва Голландия каби давлатларнинг махсус кучлари жамоалари куч синашган.
Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Буюк Британия ҳарбийлари, 2-ўринни Ўзбекистон ҳарбийлари, 3-ўринни АҚШ ҳарбий хизматчилари эгаллашди.