Ўзбекистонда йил охиригача 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланади

Ўзбекистонда ҳозиргача 18 ёшдан катта аҳолининг 60 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза билан эмланган, йил охиригача бу кўрсаткични 80 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бу ҳақда Халқаро медиа ҳоллда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди.

«Коронавирусга қарши курашишнинг бирдан бир оқилона йўли аҳолини эмлаш. Буни фуқароларимиз ҳам англаб етмоқда. Ҳозир қайси поликлиникага борманг, бир неча турдаги вакцинанинг исталгани билан бепул эмланишингиз мумкин. Мамлакатимизда ихтиёрий равишда вакцина оладиган 12 ёшдан юқори болалардан ташқари, 21 миллиондан зиёд юртдошимиз эмланиши кўзда тутилган. Ҳозиргача шулардан 60 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олди. Йил якунигача вакцина олувчи аҳоли қатламининг 80 фоизгача қисмини эмлаш билан қамраб олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу дунё давлатлари ўртасида юқори кўрсаткич ҳисобланади»

ССВ маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда. Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган.