Қирғизистондаги Жапар-кратия: Ҳокимларини эндиликда Президент тайинлайди.

Садир Жапаров “тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш” сиёсатини назорат қилиш мақсадида ўзи учун барча шароитларни яратиб бўлди.  Энди у нафақат ҳукуматни назорат қилмоқда, балки ҳокимларни ўзи тайинлайди/лавозимидан озод қилади. Aммо агар ҳоким пора ёки коррупция билан ушланса, Жапаров шахсан жавобгар бўладими?… албатта йўқ!

Садир Нургожоевич одамларга сиёсатга таъсир қилиш имкониятини қолдирмоқчи эмас. Буни бошқариладиган парламент яратишдаги ҳаракатлар кўрсатиб турибди.

28 октябрда Қирғизистон МСК сайлов иштирокчилари – партиялар ва мустақил депутатлар рўйхатини эълон қилади. Сайлов кампанияси эса эртаси куни расман бошланади. Таъкидлаш лозим, мамлакат президентлик бошқарув шаклига ўтганидан кейин Парламент алоҳида рол ўйнамаслигига қарамай, депутатлик мандатини олишни хоҳловчилар сони камаймаган. Сайловлар эса ўсиб бораётган иқтисодий инқироз шароитлари бўлиб ўтади.

Парламент сайловида иштирок етиш учун 75 партия ва 400 га яқин номзодлар ариза берган. Тўғри, сайловолди кампаниясига 15 та партия ва битта мандатли округлардан 150 дан зиёд номзод киритилмаслиги аниқ. Янги Конституцияга кўра, парламентнинг роли ўзгарди ва у энди мустақил орган бўлмайди.

Эндиликда депутатлар фақат президент ва ҳукумат қарорлари ва ташаббусларини тасдиқлайдилар. Бироқ, депутатлик “курси” орзу бўлиб қолмоқда. Нима учун?

– Биринчидан, бу обрўли.

– Иккинчидан, парламентда ишлаш шахсий манфаатларни ҳимоя қилади деб ишонилади…

Aммо янги Парламент қандай бўлади, муҳими депутатлар ўзлари учун фойда оладими – бу савол вақт билан боғлиқ. Бир нарса аниқ, ҳозирча фақат Жапаров ҳамма нарсадан фойда кўради.