Америкалик аскарларга берилган чақалоқ ёдингиздами?

Афғонистон пойтахтини Толибон эгаллаб олганидан кейин мамлакатдан қочишга уринаётган пайтда Кобул аэропортида америкалик ҳарбийларга топширилган икки ойлик болани оила топа олмаяптгани айтилмоқда.

19 август куни АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ходими Мирза Али Аҳмадий оиласи билан мамлакатни тарк этиш учун Кобул халқаро аэропортига етиб келди. Аэропортда тартибсизлик бўлган. Мирза Али Аҳмадий икки ойлик чақалоғини тиканли сим тўсиқдан ўтказиб, америкалик аскарга топширган ва ўшандан бери унинг қаердалиги ҳақида маълумот ололмаяпти.

Аҳмадий рафиқаси ва қолган тўрт фарзанди билан эвакуация самолётига ўтирган. Қатар ва Германия орқали улар ниҳоят Техасдаги (АҚШ) Форсе Блисс ҳарбий базасига етиб келган ва бу ерда ўғлини қидиришда давом эттирган бироқ…

АҚШ Давлат департаменти халқаро ҳамжамият билан болани топиш учун барча воситалардан фойдаланганини маълум қилди.