Афғонистоннинг собиқ молия вазири ҳукумат қулашида “ўлик жонлар”ни қоғозга киритган ва Толибондан пул олган коррупционер амалдорларни айблади.
Холид Паенданинг Би-би-сига маълум қилишича, Афғонистоннинг ҳукуматининг расмий ҳужжатларида қайд этилган 300000 аскар ва полиция ходими аслида бўлмаган.

Тўқиб чиқарилган шахслар расмий ҳужжатларга киритилган, уларнинг маошларини эса генераллар чўнтакларига урганлар, деган собиқ расмий мулозим.
Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий ҳозирлик ортидан АҚШ қўшинларини олиб чиқишга қарор қилди, август ойида Толибон тезлик билан мамлакат устидан тўла назоратни қўлга киритди.
Молия вазири лавозимидан истеъфо бериб Афғонистонни тарк этган Холид Паенданинг айтишича, мамлакат хавфсизлик кучларининг сони Толибон жангариларининг сонига қараганда анча кўп, деган рақамлар тўғри эмас эди.
Афғон армияси аскарлари сони олти бараваргача кўпайтириб кўрсатилган деб ҳисоблайди собиқ вазир:”Вилоят раҳбаридан қанча одамингиз бор, деб қилинган ҳисоб-китоб асосида маошлар ва харажатлар калькуляция қилинган, тақдим қилинган рақамлар доим қўшиб ёзилган”, деб айтди у.

Собиқ молия вазири сўзларига кўра, рақамлар олти бараваргача ошириб кўрсатилган, расмий ҳужжатга киритилган аскарлар рўйхатига “дезертирлар ҳам, ҳалок бўлган аскарлар ҳам киритилган”.
“Уларнинг бор-йўқлиги ҳеч қачон текширилмаган, чунки уларнинг банк карточкалари қўмондонларнинг қўлида бўлган, улар эса бу карталардан маошларни чиқариб оларверганлар”, дея даъво қилди у.
Афғонистон ҳукумат ҳарбий кучлари сафида қанча аскар борлиги масаласи узоқ йиллардан буён баҳсли мавзу бўлиб келарди.
2016 йили АҚШдаги Афғонистони реконструкция қилиш бўйича бош назоратчи(Sigar) ҳисобо чиқарган, бу ҳисоботда шундай дейилганди: “На Қўшма Штатлар, на Афғон иттифоқчиларимиз аслида нечта Афғон аскари ва полициячиси борлигини, ҳозир хизмат вазифасини бажараётгани сони қанчалигини, кенгайтирилиши, уларнинг жанговар қобилиятининг аниқ хусусиятларини билишмайди”.
Жаноб Паенданинг айтишича, армия хизматида бўлган аскарларга кўпинча ўз вақтида маошлари тўланмаган. Боиси ҳукумат дастаклаб келган қуролли гуруҳларнинг раҳбарлари аскарларнинг маошларини ҳам чўнтакларига урганлар ва қўли остидаги аскарлари жанг қилмасдан таслим бўлишлари учун Толибондан пул ҳам олганлар.
Собиқ молия вазири фикрича, “Афғонистон барбод бўлиши”да Ғарбнинг ҳам айби бор, Афғонистон ишларига АҚШ ва НАТО аралашувини “йўқотиш улкан имконият” деди.