Иордания ФА ОФКга Эрон аёллар жамоаси дарвозабонининг жинсини текшириш бўйича ариза йўллади.

25 сентябрь куни Тошкентда аёллар ўртасида Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Иордания ҳамда Эрон ўртасидаги учрашув бўлиб ўтган эди.
Учрашувда эронликлар пенальтилар сериясида (0:0, 4:2) рақибдан устун келишган.

Учрашувдан кейин Иордания футбол ассоциацияси рақиб дарвозабони Зохре Ходаийнинг аёл эканлигига шубҳа қилиб, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га унинг жинсини текширишни талаб қилган ҳолда ариза йўллади. ИФА президенти Али бин ал Хусайн ижтимоий тармоқларда ушбу иш бўйича тергов бошлашга чақирган.

Эрон аёллар терма жамоасининг барча аъзолари тестостерон ва гормон тестидан ўтади. Шу каби можаро форсларда 2010 ва 2015 йилларда ҳам қайд этилганди.
Шунақаси ҳам бўлиб туради.